Тожикистонда коронавирус билан касалланганлар сони 3424 га етди

Тожикистонда коронавирус билан касалланганлар сони 3424 га етди

Тожикистонда коронавирус инфекцияси билан оғриган беморлар сони 3424 тага етди, бу аввалги кунга нисбатан 158 тага кўп, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги матбуот хизмати.

"Тожикистонда чоршанба куни кечқурун коронавирус билан касалланганлар сони 158 кишига кўпайиб, 3424 кишига етди", - дейди манба.

Унга кўра, мамлакатда 1575 бемор COVID-19 дан даволанган, 47 киши вафот этган. Сўнгги кун давомида ушбу касалликдан бирорта ҳам ўлим қайд этилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!