Тоҳир Малик нега тунги клубларга боради? Видео

Тоҳир Малик нега тунги клубларга боради? Видео

Юнусобод туманидаги нохуш воқеа сабаб тунги клублар яна кун мавзусига — трендга айланди. Ҳамманинг тилида шу бўлса-да, муносабатлар асосан икки хил — муроса қилиш ё рад этиш. Шу ўринда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг бир ҳикмати ёдга тушади. Унинг мазмуни бундай: биз кимнидир мақтасак, шу қадар ошириб-тоширамизки, бошимизга чиқариб оламиз. Биз кимнидир ёмонласак, шу қадар ошириб-тоширамизки, етти қават ер тагига киритиб юборамиз... Ҳолбуки, вазиятни холис ва шошилмай таҳлил қилиш кейинги қадамларнинг тўғри ва ишончли бўлишига замин яратади.

Шу сабабли «Ёшлар» телеканали тунги клуб мавзусини «Ёшлар пресс клуби»да муҳокама қилди. Унда машҳур ёзувчимиз Тоҳир Малик ҳалигача тунги клубларга бориб туришини айтиб, ҳаммани ҳайрон қолдирди. Блогер Шаҳноза Тўрахўжаева тунги клублар бўлиши кераклигини ёқлаб чиқди. Яна бир журналист эса яқинда тунги клубга рейдга борганида безорилар қимматбаҳо видеокамерасини майдалаб ташлаганидан арз қилди. Хуллас, баҳс жуда қизғин бўлди.

Кўрсатув шанба куни, 19:00 да «Ёшлар» телеканалида тўлиқ эфирга узатилади.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!