Тимур Кападзе: "Қаердадир тажрибасизлик панд берди"

Тимур Кападзе: "Қаердадир тажрибасизлик панд берди"

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе "C" гуруҳ 2-тур доирасидаги Миср (0:1)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

– Бунақанги эрта кетиш ниятимиз йўқ эди. Ҳаракат қилдик, аммо илк ўйиндаям, бугун ҳам қаердадир омадсизлик, қаердадир тажрибасизлик панд берди.

Келиб кўрдик, энг аламлиси бундан яхшироқ ўйнашимиз ва иккала баҳсда ҳам ғалаба қозонсак бўларди. Эпизодларда хатога йўл қўйган ҳолда гол ўтказиб юборган.

Кейинги сафар келганимизда бундан ҳам кучлироқ бўламиз. Мухлисларга раҳмат айтаман ва узр сўрайман. Олдинги ва бугунги ўйиндаги энг зўрлари мухлислар эди. Ҳали уларни ғалабалар билан хурсанд қиламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!