Тимур Кападзе: "Энди бу тарих"

Тимур Кападзе: "Энди бу тарих"

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе иштирокида матбуот анжумани бошланди.

"Ассалому алайкум, албатта 3,5 йил олдин раҳбарият олдимизга юқори мақсадни қўйди. Бу давр мобайднида катта йўлни босиб ўтдик. Кўплаб ёшларга футболда ўз ўрнини топишига хизмат қилинди, "Олимпик" жамоасидан терма жамоага чақирувлар олишди.

Бу жамоа илк мавсумданоқ нималарга қодирлигини кўрсата олди. Про лигадан Суперлигага йўл ола билдик ва шу даврга қадар стабил ўйин кўрсатиб келмоқда. Умуман олганда, 4 та йирик мусобақада иштирок этдик. Мухлисларимизни ишончини оқлашга ҳаракат қилдик. Худога шукур, юзимиз ёруғ бўлди. Энг асосий вазифа — Олимпиада йўлланмасини қўлга киритдик. Қолган турнирларда ҳам муносиб иштирок эта олдик, деб ўйлайман.

Бизни қўллаб-қувватлаган раҳбариятга, мухлисларимизга ва барчангизга раҳмат айтаман. Футболимизни янги босқичга олиб чиқиш йўлида бор имкониятимизни ишга солдик. Энди бу тарих" - деди Кападзе.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!