Тез ёрдамнинг 10 нафар ходими коронавирусга чалингани аниқланди

Тез ёрдамнинг 10 нафар ходими коронавирусга чалингани аниқланди

Украинанинг Запорожец вилояти Бердянск шаҳрида Тез ёрдам хизматининг ўн нафар ходимида коронавирус аниқланди, дея хабар беради Запорожец вилояти шошилинч тиббий ёрдам ва табиий офатлар тиббий маркази.

"10 нафар ишчида вирус аниқланди. Беш нафар ишчи буруннинг оқиши ва 38 даражагача иситма шаклида кичик клиник кўринишга эга. Қолган беш ишчида клиник аломатлар йўқ. Ҳамма ўзини яхши ҳис қилмоқда ва шифокорлар назорати остида. Шунингдек, подстанцияда инфекция тарқалишининг олдини олиш учун қўшимча чоралар кўрилди, барча ишчилар қайта текширувдан ўтадилар", — дея хабар берди марказ ўзининг Facebook'даги саҳифасида.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Украинада жами 58 842 киши коронавирусга чалинган, 1485 киши инфекциядан вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!