ТАСС: «Слово пацана» актёри Базанов ўғирлик қилганини тан олди

ТАСС: «Слово пацана» актёри Базанов ўғирлик қилганини тан олди

«Слово пацана» телесериалининг актёри Сергей Базанов талончиликда айбини тан олди, аммо уюшган гуруҳ томонидан қотиллик айбловини рад этди.

Бу ҳақда «ТАСС»га ҳуқуқ-тартибот идоралари хабар берди.

«Базановнинг ўзи ва бошқа судланувчи талончиликда айбини тан олди, аммо қотиллик айбловини рад этди. Улар билан судгача ҳамкорлик шартномаси тузилди», — дейилади агентлик хабарида.

Жиноий иш юзасидан тўртинчи айбланувчи ҳам ҳибсга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!