Тарқатинг! Эртадан Самарқанд шаҳридаги бир қатор кўчаларда вақти-вақти билан ҳаракат чекланади

Тарқатинг! Эртадан Самарқанд шаҳридаги бир қатор кўчаларда вақти-вақти билан ҳаракат чекланади

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали ва Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами муносабати билан жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 26 августдан Регистон майдони, Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғи ва “Мўъжиза” амфитеатри, «Ёшлик» ҳамда «Чашма» истироҳат боғлари, Мустафо Камол Ота Турк кўчаси, Кимёгарлар, Сўлим ва Фарҳод шаҳарчаларида тадбир кунлари шаҳарнинг қуйидаги:

- Регистон кўчасининг Даҳбед кўчаси билан кесишган чорраҳасидан
Регистон, Панжакент кўчалари туташмасигача бўлган қисмида;

-Абдураҳмон Жомий кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

- Университет хиёбони кўчасининг ўнг томони Бўстонсарой кўчасидан
Орзу Маҳмудов кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

- Бобур Мирзо кўчасининг Орзу Маҳмудов кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

- Амир Темур кўчасининг Бўстонсарой кўчаси билан кесишган чорраҳасидан
Абдураҳмон Жомий кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

- Шоҳруҳ кўчасини Почта кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет
хиёбони кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

- Беруний кўчасининг Қозизода Румий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Рудакий кўчасигача бўлган қисмида;

- «Ёшлик» истироҳат боғининг ёнидаги тор кўчада;

- Боғдод кўчасининг Ал-Хоразмий кўчаси билан туташмасидан 42-умумтаълим мактабининг ёнидаги 1-чи тор кўчагача бўлган қисмида;

- Кимёгарлар шаҳарчаси Умид кўчасининг Зиёлилар кўчасидан «Кимёгарлар» маданият уйигача бўлган қисмида;

- Сўлим шаҳарчаси истироҳат боғи олдидан ўтувчи, кириб борувчи ҳамда ёндош кўчаларида;

- Фарҳод шаҳарчаси “Зарафшон” истироҳат боғи олдидан ўтувчи, кириб борувчи ҳамда ёндош кўчаларида тадбирлар ўтказилаётган кунларида автоулов ҳаракати вақти-вақти билан чекланади, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!