Тарихни ўзгартириб юборган ҳалокат

Тарихни ўзгартириб юборган ҳалокат

Барча даҳшатли офатлар ҳам табиий эмас. Инсон омили вулқон отилишидан ҳам кўпроқ зарар келтириши мумкин.

Бу воқеа 1666 йил сентябрда Лондонда содир бўлди. 2 сентябр куни шаҳар ҳудудида бошланган ёнғин ошпаз Томас Фарринернинг эҳтиётсизлиги натижасида бир неча кун ичида шаҳарнинг учдан бир қисмини вайрон қилади ва мўъжизани қарангки, Вестминстер ва қирол саройига етиб бормайди. Иккинчи куни ёнғин Лондоннинг молиявий марказини қамраб  олади, дейди “odam.uz”.

Банкларда сақланаётган олтин заҳираларининг бир қисми эриб кетади, яна бир қисми эса ўғирланади. Бу Англия иқтисодиётига катта зарба беради. Лондон ёнғинидан жабрланганлар сонини аниқлаш қийинчилик туғдиради. Камбағаллар ҳақида ҳеч ким ўйламайди, бундан ташқари, ўликларнинг катта қисми уйлар билан бирга ёнғин натижасида йўқ бўлиб кетади.

Қайд этилишича, ўша ёнғиндан сўнг Лондоннинг 80 минг аҳолисидан 70 минги бошпанасиз қолади.

Ушбу ёнғиннинг биргина яхши томони борки, у ҳам бўлса кемирувчиларни йўқ қилгани ва 1665-1666 йилларда шаҳардаги Катта ўлат эпидемиясини тўхтатгани эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!