Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Европа иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала ҳамда ЕИнинг терроризмга қарши кураш бўйича мувофиқлаштирувчиси Илкка Салми билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, мулоқот давомида мамлакатимизнинг ЕИ билан муносабатларининг турли йўналишлари, хусусан парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, терроризм ва экстремизмга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Сенат раиси Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида кейинги йилларда турли даражадаги мулоқот фаоллашганини таъкидлаб, ЕИ делегациялари, хусусан, Европа Кенгаши, ЕИ комиссияси ва Европа парламенти вакилларининг Ўзбекистонга амалий ташрифлари, мамлакатимиз ҳукумати ва парламенти вакилларининг эса Европа иттифоқига ташрифлари амалга оширилаётганини алоҳида қайд этди.
– Биз Ўзбекистон ва Европа парламенти ўртасидаги парламентлараро алоқаларни ривожлантиришда кузатилаётган ижобий динамикани давом эттириш тарафдоримиз. Бу борада «Ўзбекистон – ЕИ» Парламент ҳамкорлиги қўмитаси доирасида ташкил этилган мулоқот муҳим ўрин тутади, – дея таъкидлади Танзила Норбоева.
Ўз навбатида Терхи Хакала самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон «ЕИ – Марказий Осиё» форматида фаол иштирок этаётгани, савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш, ЕИнинг етакчи компанияларини Ўзбекистонга жалб этишга катта аҳамият берилишини билдирди.
– ЕИ Ўзбекистонда кечаётган туб демократик янгиланишларни тўла қўллаб қувватлайди ва бу борада Ўзбекистоннинг барча соҳаларда халқаро умумэътироф этилган принципларга содиқлигини олқишлайди. «ЕИ – Ўзбекистон» мулоқотини амалий мазмун билан янада бойитиш тарафдоримиз, – дея таъкидлади Терхи Хакала.
Учрашув якунида муҳокама этилган масалалар бўйича ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.