Сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилади

A A A
Сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 29 ноябрь куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Мамлакатимиздаги сув ресурсларининг 20 фоизи ўзимизда, катта қисми қўшни давлатларда шаклланади. Иқлим ўзгариши оқибатида сув манбалари йил сайин камайиб бормоқда. Трансчегаравий дарёларни бошқариш бўйича вазият ҳам жиддий. Буларнинг таъсирида 2030 йилга бориб юртимиздаги сув танқислиги 15 миллиард куб метрга етиши прогноз қилинаяпти.

Лекин шу ҳолатда ҳам сувдан самарасиз фойдаланилаяпти. Мамлакатимиздаги жами сув ресурсининг 90 фоизи қишлоқ хўжалигида сарфланаяпти. Масалан, юртимизда бир гектар пахта майдонини суғориш учун йилига 10-11 минг кубметр сув сарфлангани ҳолда, иқлими ва ери бизникига ўхшаш мамлакатларда бундан 2-3 баравар кам сув ишлатилаяпти. У ҳам бўлса, сувни тўғри бошқариш, исроф қилмаслик ҳисобига.

Сув хўжалигига ҳар йили ўртача 1 миллиард доллар маблағ йўналтирилмоқда. Бу соҳа бюджетдан маблағ олиш бўйича таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигидан кейин 4-ўринда туради. Аммо тизимда ҳисоб-китоб тўғри йўлга қўйилмагани, сув ресурсларини бошқаришда эскича ёндашувлар сақланиб қолгани учун самара кам.

Йиғилишда бу соҳадаги муаммолар, янги ташаббус ва вазифалар муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари бир йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилишини таъкидлади.

Бунда биринчи муҳим вазифа – канал ва ариқларни бетонлаш. Ҳисоб-китобларга кўра, бетонланмаган ирригация тармоқларида йилига ўртача 14 миллиард куб метр ёки 36 фоиз сув ҳеч қандай иқтисодий самарасиз исроф бўлаяпти. Энг кўп сув йўқотишлари Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Навоий, Хоразм ва Бухоро вилоятларига тўғри келади. Каналларнинг охирида жойлашган 175 минг гектар экин майдонида сув таъминоти жуда оғир.

Умуман, сув йўқотишлари оқибатида иқтисодиётимизда йилига 5 миллиард доллар даромад бой берилаяпти.

Шу боис сув хўжалигида “каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил” эълон қилинди. Келгуси йилда 1 минг 500 километр, яъни бу йилгига нисбатан 4 баробар кўп йирик каналларни бетонлаш вазифаси белгиланди. 2025 йилдан бошлаб камида 2 минг километрдан каналларни бетонлашга ўтилади.

Бунинг учун ноябрь-март ойлари энг қулай вақт экани, лойиҳаси тайёр каналларда қурилишни ҳозирдан бошлаш кераклиги қайд этилди. Вилоят ва туман ҳокимларига бир йил ичида 3 минг 500 километр ички тармоқларни бетон қопламага ўтказиш топширилди. Бундан манфаатдор кластер ва фермерларга махсус техника ва қурилиш материалларидан ёрдамлашиб, харажатларни 2 карра камайтириш мумкинлиги айтилди.

Иккинчи муҳим вазифа – сув тежовчи технологияларни жорий қилиш.

Мамлакатимизда 4,3 миллион гектар суғориладиган ер бўлиб, шундан 30 фоизига сув тежовчи технологиялар жорий қилинган. Бундай кластер ва фермер хўжаликларида сув 30-40 фоизга, ўғит ва ёқилғи 25-30 фоизга тежалиши билан бирга ҳосилдорлик ошган.

Лекин, сув етказиш таннархи жуда қиммат бўлган Қашқадарёда бундай усулда суғориладиган ерлар атиги 16 фоизни ташкил этади. Сув тежашда энг содда агротехник тадбир бўлган ерни лазерли текислаш ишлари ҳам етарли эмас. Бундай майдонлар Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида 10 фоиздан кам.

Бунинг сабабларидан бири – сув тежовчи технологияни жорий қилган фермерларга кредит фоизининг бир қисмини қоплаш тартиби ишламаяпти. Шу боис йиғилишда бу бўйича янгича молиялаштириш тизими белгиланди. Унга кўра, кластер ва фермерларга сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун икки йиллик имтиёзли давр билан беш йилга 14 фоизли кредит ажратилади. Бунинг учун очиқ-ошкора платформа ишга туширилади. Ҳам банк билан, ҳам таъминотчилар билан шартнома электрон платформа орқали онлайн имзоланади.

Мутасаддиларга бунинг молиявий-ташкилий жиҳатлари бўйича кўрсатмалар берилди. Сув тежаш жорий этилган майдонларни ҳар йили кенгайтириб бориш, Туркия, Испания ва Хитойнинг бу бўйича тажрибасини ўрганиш муҳимлиги таъкидланди.

Келгуси уч йилда ҳам қишлоқ хўжалиги техникасининг 15 фоизи ва лазерли текислагичнинг 30 фоизини субсидиялаш амалиёти давом эттирилади. 2026 йилгача ҳамма экин ерлари лазерли текисланади. 2026 йилдан кейин лазерли текисланмаган ерларга нисбатан ер ва сув солиқлари кескин оширилади.

Учинчи муҳим вазифа – сувни етказиш харажатларини қисқартириш.

Бугунги кунда кластер ва фермерларга етказиб берилаётган ҳар 1 кубметр сувга ўртача 212 сўм харажат қилинаяпти. Лекин Бухоро, Қашқадарё ва Наманганда бу 2-3 баробар қиммат.

Шу билан бирга, сув харажатининг 63 фоизи насос станциялари ҳиссасига тўғри келади. Хусусан, суғориш учун йилига 7 миллиард киловатт соат электр энергияси сарфланади. Чунки сув насосларининг 80 фоизи эскирган, энергия сарфи юқори.

Давлатимиз раҳбари бу харажатларни камайтириш ва самарадорликни оширишнинг энг тўғри йўли – насосларни модернизация қилиш ва уларни бошқаришни хусусий шерикликка бериш эканини таъкидлади.

Бу борада бир нечта лойиҳа бошланган. Бу ишларни жадаллаштириб, халқаро молия ташкилотлари иштирокида 95 та насос станциясини янгилаш, келгуси йил бошида яна 118 таси бўйича тендер эълон қилиш вазифаси қўйилди.

Шу билан бирга, хорижий компаниялар 268 та насосни бошқарувга олиш ташаббусини билдирган.

Умуман, ушбу чоралар орқали келгуси йили насосларнинг электр сарфини 300 миллион киловатт соатга, кейинги уч йилда эса 1,5 миллиард киловатт соатга камайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Сув хўжалиги вазирлигига халқаро молия ташкилотлари билан бирга, насосларни модернизация қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди. Соҳада замонавий бошқарувни жорий этиш, сув ҳисобини юритиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда сув хўжалиги вазири, ҳокимлар ва бошқа раҳбарларнинг ахбороти эшитилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

Хаби Алонсога "Реал"нинг юлдуз вингери керак эмас

Хаби Алонсо Родригога "Реал"нинг асосий таркибидан жой тополмаяпти.

Россия ўт очишни тўхтатиш учун иккита шартни илгари сурмоқда — Bild

Айни дамда Оқ уй Трампнинг Путин билан суҳбати натижа бериб, рус етакчиси ўз шартларини юмшатишига умид билдирмоқда.

"Сизлар бизга террорчи, биз эса сизларга сув берамиз"

Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар Нью-Деҳлида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Истанбулдаги музокарада Россия Украинага бешта шарт қўйди

Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.

"Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим"

Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим — Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур лавозимни қандай эгаллаганини айтиб берди.

Қўқон шаҳрида содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра 7 нафар фуқаро шифохонага мурожаат қилган. Тиббий кўрикдан ўтказилиб, аҳволлари яхши бўлганлиги боис уйига рухсат берилган.

Россия Қримдан ҳарбий техникани олиб чиқиб кетмоқда

Россия Севастополдаги ҳарбий базадан ҳарбий техникани оммавий равишда олиб чиқиб кетмоқда, чунки у фронтда тақчил, деб хабар берди "АТЕШ".

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Қозоғистон Россия билан урушга тайёргарлик кўрмоқдами ёки бу шунчаки ички чорами?

Қозоғистон Россия билан уруш ҳақида гапирди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

"Манчестер Сити" қишда сотиб олган ҳимоячиси ёзда сотиб юборилиши мумкин

Қишки трансферлар вақтида ҳимоячи Витор Рейс "Палмейрас"дан "Манчестер Сити" таркибини тўлдирди.

"Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлуб этди, Родри 2024 йил сентябридан бери биринчи марта ўйнади

"Манчестер Сити" ўз майдонида АПЛнинг 37-турида "Борнмут"ни мағлуб этди - 3:1.

Полша Украинага қўшин юбориш бўйича якуний қарорни эълон қилди

Полша Украинага қўшин юбормоқчи эмас , бу якуний қарор. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Доналд Туск ТВП Инфо каналида маълум қилди .

Зеленский Украинани вайрон қилишда айбланган

Украина президенти Владимир Зеленский ўз сиёсати билан Украинага жиддий зарар етказди. Бу унинг ишига Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Дуглас МакГрегор томонидан берилган баҳо .

Шавкат Мирзиёев Украина можаросини қандай ҳал қилиш кераклигини айтди

Бу ҳақда у Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитидаги нутқида фикр билдирди.

Instagramʼдаги изоҳ сабаб Самарқандда мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 2 мактаб мактаб ўқувчилари иштирокидаги жанжалда ўқувчилардан бири ҳалок бўлди. Воқеа дарсдан сўнг содир бўлган.

Байден ҳақида даҳшатли даъво: “Умри 1,5 йилдан кўп қолмаган”

Саратоннинг тезкор шакли ташхиси қўйилган Байденнинг умри 12 ойдан 18 ойгача қолган бўлиши мумкин.

Қизлар армияда хизмат қилмаган йигитларга турмушга чиқмаслиги керак

Қирғизистонлик депутат Надира Нарматова парламент йиғилишида шундай фикр билдирди.

Сурхондарёда фуқаролар қовундан заҳарланаётгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкентда фастфуд сабаб 10 ойлик чақалоқнинг чириган ичаги кесиб ташланди

Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди.

АҚШ Эрон ядровий иншоотларига яқин орада зарба беришини эълон қилди

Бу ҳақда вазиятдан хабардор америкалик расмийларга таяниб CНН хабар бермоқда .

Исроил Ғазода ўзини-ўзи мудофаа амалиётини кенгайтирди

Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.

АҚШ бир қанча давлатлар билан фаластинликларни Ғазодан кўчириш имкониятини муҳокама қилмоқда

Қўшма Штатлар Ғазо секторидаги фаластинликларни у ерга вақтинча жойлаштириш имкониятини сўраб бир қатор давлатларга мурожаат қилди.

Қозоғистондан олиб келинган синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

Трамп Байденнинг шерикларини хиёнатда айблади

Оқ уй раҳбари тегишли нашр билан Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида бўлишди.

Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳазилидаги можаролар фонида истеъфога чиқди

Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.

25 ёшли фуқаро смартфонга қарамликнинг ноёб ва қўрқинчли оқибатларига дуч келди

Япониянинг 25 ёшли фуқароси бўйин мускулларини бошқаришни бутунлай йўқотди ва бошини кўтаролмай қолди. Шифокорлар унга кўп йиллик ғайритабиий тана ҳолатидан келиб чиққан "эгилган бош синдроми" нинг оғир шакли ташхисини қўйишди.

Индонезияда вулқон отилди

Индонезия ҳукумати Левотоби Лаки-лаки вулқони учун энг юқори огоҳлантириш даражасини белгилади.

ЖССТ давлатлари пандемия келишуви учун овоз беришади

“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.

Исроил Ғазода янги операция бошланганидан бери биринчи аскар ҳалок бўлганини маълум қилди

“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.

Путин ва Трамп суҳбати: Россия президенти баёнот билан чиқди

Путин журналистлар билан учрашувда америкалик ҳамкасби Доналд Трамп билан суҳбатдан кейин асосий фикрларини очиқлади.

Путин ва Трамп 2 соат суҳбатлашди: тинчликка умид пайдо бўлдими?

Путин ва Трамп суҳбатлашди. Уларнинг суҳбати тахминан 2 соат давом этди. Россия раҳбари аллақачон матбуот олдига чиқди.

Дунёдаги энг йирик иш берувчилар рўйхати эълон қилинди

Жаҳондаги энг катта учта иш берувчи ташкилот қаторида қуйидагилар турибди.

АҚШ молия вазири: Божлар яна оширилиши мумкин

АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

Россия Эстониядан йўлга отланган нефт танкерини қўлга олди

Россия Эстониядан йўлга отланган нефт танкерини қўлга олди, деб хабар берди «Блумберг» телеграм-канали.

Руминияда президентлик сайлови: Бухарест мэри етакчилик қилмоқда

Руминияда президентлик сайловининг иккинчи турида овозларнинг 90 фоизи санаб чиқилган ҳолда, Бухарест мэри — ҳокимият коалицияси номзоди 53,67 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда.