Сув остида узоқ қола оладиган «денгиз лўлилари» ҳақида эшитганмисиз?

Сув остида узоқ қола оладиган «денгиз лўлилари» ҳақида эшитганмисиз?

Одатда инсонлар сув остида узоғи билан 1 дақиқа туришлари мумкин. Бу ёғига эса ё ҳушларидан кетадилар ёки... Лекин ер сайёрасида денгиз лўлилари , яъни баджи деб аталмиш қавм борки, улар сув остида ҳеч қандай қийинчиликсиз 10 дақиқадан ҳам ортиқроқ тура олишади. Бу халқ ҳақида кўпчилик эшитмаган ҳам бўлса керак.

Баджилар ким ўзи?
Бу қавм умрининг деярли 90 фоизини сув устида ўтказади. Улар фақат ичимлик суви учунгина қуруқликка чиқишлари мумкин. Улар асосан Малайзия, Индонезия, Таилланд қирғоқларига яқин жойларда кемаларда ҳаёт кечиради. Қавм ўртача 60-70 ёш умр кўради ва деярли ташқи дунёдан узилиб қолган. Уларнинг ҳаёти асосан балиқчилик билан ўтади. Шу сабаб ушбу қавм барчани ҳайратда қолдирганча, сув остида анча узоқ тура олади.

Бунинг сири нимада?
Олимлар денгиз лўлилари устида деярли 2 йил тадқиқот ўтказишди ва ҳайратда қолишди. Одамзод сув остида беш дақиқада клиник ўлим ҳолатига тушса, қаҳрамонларимиз бундан мустасно. Уларнинг организми оддий инсонларникидан бироз бошқачороқ экан. Уларнинг узоқ муддат қуруқликдан узоқда бўлишгани бу қавмнинг эволюциясига таъсир қилган. Олимлар ҳалигача бу имкониятларнинг сирини ўрганишда давом этмоқдалар.

Баджи халқининг келажаги хавф остида
Бу қавмнинг умумий сони ҳозирда Чамаси 200 000 кишини ташкил этади. Афсуски, кўплаб давлатлар бу миллат учун ўз чегараларини ёпиб ташламоқда. Ҳозирда улар учун фақат Индонезия қирғоқларидагина қуруқликка чиқишга руҳсат берилган. Баджилар сайёрамиздаги энг кам ўрганилган халқ. Уларнинг ҳаёт тарзлари, одатлари, ва яна бошқа кўплаб биз билмаган қирралари ҳозирча сир бўлиб қолмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!