Францияда парламент сайлови учун овоз беришнинг иккинчи тури якунланиб, дастлабки натижалар эълон қилинганидан кейин кўчаларда 50 дан ортиқ норозилик намойишлари ўтказилди.
Бу ҳақда Le Monde газетаси мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.
Уларнинг аксарияти тинч ўтган, бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан тўқнашувлар юз берди. Парижда полиция тажовузкор намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди ва 14 кишини ҳибсга олди. Ҳуқуқ-тартибот органларининг 13 нафар ходими енгил тан жароҳати олди.
Бундан ташқари, Нантда полициячи молотов коктейли таъсиридан куйиш жароҳатини олди, уч киши ҳибсга олинди. Мақолада айтилишича, Реннда 25 киши ҳибсга олинди, Лионда эса намойиш иштирокчилари шаҳар мулкига зарар етказди, деб хабар беради report.az.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Путин 2022 йил февралида Украинага қарши уруш бошлаганидан буён мезбонлик қилган энг йирик халқаро форум бўлган Қозондаги БРИКС саммитининг якуний кунида сўзлади.
Вячеслав Володин саммитда муҳим қарорлар қабул қилинаётганини, унинг иштирокчилари доираси эса БРИКСнинг глобал миқёсдаги нуфузидан далолат беришини қайд этди.
Аввалроқ анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида кучли отишма содир этилгани, 30 дан ортиқ фаластинлик Исроил зарбалари қурбони бўлгани хабар қилинганди.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .