Мадримов уч ҳамюртимиз билан машғулотларни давом эттирмоқда

Мадримов уч ҳамюртимиз билан машғулотларни давом эттирмоқда

Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Исроил Мадримов ўзининг илк ҳимоя жангига тайёргарлик кўряпти.

Машғулотлар Америка Қўшма Штатларининг Калифорния штати, Индио шаҳрида давом этмоқда.

Эътиборлиси, Исроил Мадримовга машғулотларда ҳамюртларимиз Муроджон Аҳмадалиев, Бектемир Мелиқўзиев ва Ботир Аҳмедов ҳам ёрдам беряпти.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов 3 август куни америкалик Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!