Сурхондарёда уй бекаси қўшни аёлни пичоқлаб қўйди

Сурхондарёда уй бекаси қўшни аёлни пичоқлаб қўйди

Узун туманида 2021 йилнинг 24 март куни, туманнинг “Файзобод” маҳалласида яшовчи, уй бекаси, А.С. исмли аёл яшаш уйида, маҳалладоши, С.Д. исмли аёл билан олдиндан ўзаро келишмовчилик бўлиб келаёганлиги натижасида жанжал келиб чиққанлиги оқибатида ўзаро тортишиб қолиб, А.С. исмли аёл қўлидаги ошхона пичоғи билан С.Д. исмли аёлнинг қорин соҳасига бир марта уриб, “ҳаёт учун ҳавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизматига кўра, 25 март куни А.С. исмли аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!