Сурия ва Россия душман зарбасини қайтарди
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 363 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Ғазога ҳужумларини кучайтирди. Кун давомида улар 5 марта қирғин қилишди, 89 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 41689 киши шаҳид бўлди.
▪️WAFA: Шарқий Қуддусда 2024 йилнинг учинчи чорагида Исроил ҳужумлари натижасида саккиз фаластинлик ҳалок бўлди, 304 нафари ҳибсга олинди ва 16138 мустамлакачи Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Рафаҳда Меркава танкини портлатиб, ишғолга оид ҳарбий техникани йўқ қилди.
▪️Бу тунда босқинчилар Байрутнинг жанубий чекка ҳудудларига 20 марта зарба берди. Улардан бири тез ёрдам станциясига келиб тушган. Кун давомида 46 киши ҳалок бўлди, 85 киши жароҳат олди.
▪️Сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳаво кучларининг Ливанга берган зарбалари натижасида 46 киши ҳалок бўлди, 85 киши яраланди. 2023 йил 8 октябрдан бери Исроилнинг Ливанга қилган ҳужумларида 1928 киши ҳалок бўлди, яна 9290 киши яраланди. Айни вақтда 1 миллион 200 минг киши ўққа тутилиши сабабли уйини тарк этишга мажбур бўлди.
▪️Ҳизбуллоҳ Ливан жанубидаги Марун ар-Рас шаҳри томон ҳаракатланаётган Исроилнинг 3 танки бошқарилувчи ракета ёрдамида йўқ қилгани, шаҳарга киришга уринган исроил пиёда аскарларига ҳужум қилингани ҳақида хабар берди.
▪️Исроил Ливанга ҳужум чоғида 8 та аскар ҳалок бўлгани ва 39 таси яралангани ҳақида хабар берди. Ҳақиқий рақамлар кўпроқ: Ҳизбуллоҳ билан жангда 14 дан 35 гача аскар ҳалок бўлган.
▪️Ҳусийлар: Ишғол остидаги Яфа (иброний Тел-Авив)даги ҳаётий нишонга бир нечта учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилдик, нишонларга аниқ зарба берилди.
▪️Сурия ва Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Жебла шаҳри яқинида душман зарбасини қайтарди.