Исроил Маждал Шамсдаги стадионга уюштирилган ҳужумда "Ҳизбуллоҳ" қўмондони йўқ қилинганини эълон қилди

Исроил Маждал Шамсдаги стадионга уюштирилган ҳужумда "Ҳизбуллоҳ" қўмондони йўқ қилинганини эълон қилди

ЦАХАЛ июль ойида Голан тепаликларида футбол майдонига ҳужум уюштирган Ҳизбуллоҳ қўмондони Хидар аш-Шабия йўқ қилинганини эълон қилди.

Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди.

"Кеча разведка маълумотларига кўра, IAF қирувчи самолётлари Маждал Шамс ҳужумига масъул бўлган террорчи Хидер аш-Шабиани йўқ қилган", - дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, Хидер аш-Шабиаҳ Ҳизбуллоҳнинг Ҳардов ҳудудига қўмондонлик қилган ҳамда Хардов ҳудуди, Хермон тоғи ва шимолий Голан тепаликларидаги ЦАХАЛ позицияларига қарши юзлаб ракета ва танкга қарши ракеталарни учириш учун жавобгар бўлган.

Ҳизбуллоҳ Исроилнинг бу баёнотига ҳозирча изоҳ бермади.

Эслатиб ўтамиз, 27 июль куни “Ҳизбуллоҳ” жангарилари Голан тепаликларида жойлашган Маждал Шамс шаҳрига ҳужум уюштириб, 12 бола ҳалок бўлган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!