Ливандан Сурияга 128 мингдан ортиқ одам ўтган

Ливандан Сурияга 128 мингдан ортиқ одам ўтган

Исроил ҳужуми остида бўлган Ливандан Сурияга 128 мингдан ортиқ одам ўтган. Бу ҳақда БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари ўринбосари Келли Клементс ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Клементснинг қайд этишича, Ливанда зўравонликларнинг кучайиши аллақачон оғир аҳволда қолган мамлакат аҳолисининг аҳволини ёмонлаштирмоқда.

«128 мингдан ортиқ одам хавфсизлик излаб Сурия чегарасини кесиб ўтди», деб ёзади у.

БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари ўринбосари ҳам аҳолининг эҳтиёжлари кундан-кунга ортиб бораётганини таъкидлади.


Исроил-Ливан чегарасида Исроил армияси ва Ҳизбуллоҳ ўртасида назорат остидаги тўқнашувлар 2023 йил 8-октабрдан бери давом этмоқда.

2024 йил 23 сентябрда Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубидаги шаҳарлар, шунингдек, Бекаа водийси ва Баалбек шаҳрига юзлаб зарбалар берди.

Ливан расмийларига кўра, Исроил ҳаво ҳужумларида 1374 киши, жумладан 104 бола ва 194 аёл ҳалок бўлган.

Исроил армиясининг 27 сентябрь куни Байрутга берган зарбаси натижасида «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати бош котиби Ҳасан Настралла ҳалок бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!