Руандада Марбург вирусидан 11 киши вафот этди

Руандада Марбург вирусидан 11 киши вафот этди

Руандада Марбург вирусининг 36 та ҳолати аниқланган, улардан 11 таси ўлим билан якунланган.

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

"Ҳозирда мамлакатнинг 30 та туманидан еттитасида 36 та тасдиқланган ҳолат, жумладан, 11 таси ўлим ҳолати қайд этилган”, деди у.

ЖССТ раҳбарининг қўшимча қилишича, 25 нафар бемор изоляция қилинган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, улар билан алоқада бўлган 300 киши кузатилмоқда.

Шу ҳафта бошида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Руандада ҳалокатли Марбург вируси тарқалиши хавфини миллий даражада жуда юқори деб баҳолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!