АҚШ давлат қарзи икки кунда қарийб 348 млрд долларга ошди

АҚШ давлат қарзи икки кунда қарийб 348 млрд долларга ошди

АҚШ давлат қарзи икки кун ичида рекорд даражадаги 347,6 млрд долларга ўсди. Бу ҳақда АҚШ ғазначилиги маълумотларида маълум қилинган.

30 сентябрь, душанба куни, эски молия йилининг сўнгги кунида АҚШ қарзи ҳажми 143,3 миллиард долларга кўпайди, 1 октябр, янги молия йилининг биринчи кунида қарз яна 204,3 миллиард долларга ошди.

Таққослаш учун: 2023 йилда молия йили бошидан суверен қарзнинг ўсиши 315,7 миллиард долларни, 2022 йилда эса 252,5 миллиард долларни ташкил этди.

Шундай қилиб, молиявий йилда содир бўлган ўзгариш АҚШ давлат қарзи тарихидаги энг қимматга айланди. Натижада қарз 35,67 триллион долларга етиб, рекорд даражага етди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!