НАТОнинг янги бош котиби Марк Рютте пайшанба куни Украинага Россия ичидаги ҳарбий нишонларга зарба бериш учун узоқ масофали қуроллардан фойдаланиш ҳуқуқини беришдан бош тортган Ғарб давлатларига мурожаат қилди.
«Украина, албатта, ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга ва халқаро ҳуқуқ бу ерда Украина томонида», деди Рутте, янги лавозимга киришганининг учинчи куни Киевга эълон қилинмаган ташриф билан.
Украинанинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи, Рюттенинг сўзларига кўра, «чегарада тугамайди».
«Аммо Россия бу ноқонуний урушни олиб бормоқда, яъни россиялик қирувчи ва ракеталарни Украина фуқаролик инфратузилмасига қарши ишлатишдан олдин нишонга олиш ҳаётни сақлаб қолишга ёрдам беради», - дея қўшимча қилди НАТО бош котиби.
Украина узоқ вақтдан бери иттифоқчиларини бундай зарбаларни амалга оширишга рухсат беришга чақириб келади. АҚШ, Германия ва қатор Европа давлатлари бу можаронинг кучайишига олиб келиши мумкинлигидан хавотирда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.