Ливанда 24 соат ичида 28 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлди

Ливанда 24 соат ичида 28 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлди

Ливанда сўнгги 24 соат ичида 28 нафар тиббиёт ходими жанглар оқибатида ҳалок бўлди.

Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Х ижтимоий тармоғида ёзган.

"Ливанда сўнгги 24 соат ичида 28 тиббиёт ходими вафот этди", деди у ва мамлакат жанубида 37 соғлиқни сақлаш муассасаси ёпилганини қўшимча қилди.

Унга кўра, Бейрутда учта шифохона ходимлар ва беморларни тўлиқ эвакуация қилишга мажбур бўлган, яна иккитаси эса қисман эвакуация қилинган.

"Кўплаб тиббиёт ходимлари ишга бормайдилар, чунки улар бомба портлаши туфайли ишлаган ҳудудлардан қочиб кетишган. Бу оммавий қурбонларни даволаш ва тиббий хизматларнинг узлуксизлигини жиддий чеклайди", - деди Тедрос Аданом Гебрейесус.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!