Исроил қуролли кучлари Ғарбий Соҳилдаги Тулкарм шаҳрида операция ўтказди, унинг давомида Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракатининг маҳаллий ячейкаси раҳбари йўқ қилинди . Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди .
Исроил ҳарбийларига кўра, ҳаво ҳужумида ҳалок бўлган Заҳи Ёсир ар-Разак Уфи «Тулкармдаги Хамас террорчилик тармоғининг раҳбари» ҳисобланган. Операция, шунингдек, тармоқ билан алоқадор яна бир қанча Фаластин радикалларини йўқ қилди.
Ҳарбийларнинг аниқлик киритишича, Уфи сентябрь ойи бошида яҳудийларнинг Атерет аҳоли пункти ҳудудида теракт уюштиришни режалаштирган. У, шунингдек, «минтақадаги бир қатор террорчиларни қурол-яроғ билан таъминлаган ва Яҳудия ва Самариянинг аҳоли гавжум ҳудудларига, шунингдек, Исроил чизиғи ортида кўплаб бошқа ҳужумларни уюштирган». Бундан ташқари, армия Уфи яқин орада теракт уюштиришни мақсад қилганини қайд этди.
Украина ҳарбийлари Россия-Украина урушида қатнашиш учун Россиянинг Курск вилоятига келган биринчи Шимолий Корея ҳарбийлари билан ҳарбий тўқнашувга киришди.
Бугун, 6 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи М-39 автомобиль йўлининг 1138-километрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабли "Тахтақорача" довонида транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида назоратга олинган.
🔴 Олиб борилган терговга қадар текширув давомида М.Ж. (1990 йилда туғилган аёл) жорий йилнинг 25 октябрь куни уйининг ошхонасида 2015 йилда туғилган қизи Б.А. нинг қўллари ва юз қисмига қизиган ошхона темир «капкири»ни босиб, қизи Б.А. га тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Маълум қилинишича, Трампга суиқасд уюштириш режалари 2020 йилда Ироқда, ўша пайтда АҚШ президенти бўлган Трампнинг буйруғи билан ўлдирилган Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун қасос олиш билан боғлиқ.
Ғазо секторида ҳалок бўлганларнинг деярли 70 фоизи аёллар ва болалардир. Бу маълумотлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан Женевада чоп этилган ҳисоботда келтирилган.
АҚШ суди АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден маъмуриятининг ноқонуний муҳожирларга фуқаролик беришни осонлаштириш дастурини бекор қилди. Бу ҳақда CБС хабар бермоқда .
Жорий йилнинг 20 июль куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Чорбоғ сув омбори»да гидроцикли билан икки кишининг ўлимига сабаб бўлган 19 ёшли Қ.Ф.га нисбатан жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани судида ҳукм ўқилди.
Украина президенти Владимир Зеленский Киевнинг Россиянинг қарийб уч йилдан бери давом этаётган босқинига қарши кураши учун АҚШнинг доимий ёрдами оқимини тўхтатиш билан таҳдид қилган Трамп билан «ажойиб қўнғироқ суҳбати» ўтказганини айтди.
Трамп ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта омма олдида чиқишида Путин Трампнинг АҚШ сайловолди кампанияси чоғида Украина ва Россия билан муносабатларни тиклаш ҳақидаги сўзларини алоҳида таъкидлади.