Андижонда 2 та юк машинаси, Spark ва Damas иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Андижонда 2 та юк машинаси, Spark ва Damas иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 3 октябрь куни соат 17:00 атрофида Андижон вилояти Шаҳрихон туманида И.О. Howo юк автомашинасини бошқариб ФАВ юк автомашинасини тортиб келаётган вақтида ўзидан олдинда ҳаракатланаётган Damas автомашинаси ҳайдовчиси Т.Р. кескин тўхтаб олиш оқибатида у билан бир йўналишда орқасидан келаётган Spark автомашинаси ҳайдовчиси А.И. ҳам орқасидан тўхтаб олган. Шу вақтда Howo юк автомашинаси об-ҳаво шароитини инобатга олмаганлиги, оралиқ масофа сақлай олмасдан тўқнашув содир этган.

Бу ҳақда Андижлн вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу ЙТҲ натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, транспорт воситалари техник шикастланган.

Мазкур ҳолат юзасидан, ҳозирда Шаҳрихон тумани ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!