Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессиясидаги иштироки доирасида ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге билан учрашди.
Қайд этилганидек, кейинги йилларда ташкилот билан ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланяпти. Хусусан, 2019 йил сентябрь ойида ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директорлигига сайланган доктор Ханс Клюге 2020 йил 10 февраль куни ўзининг илк расмий хорижий ташрифини бюрога аъзо 53 давлат орасида айнан Ўзбекистондан бошлагани ҳам бунинг тасдиғи.
Пандемия даврида ЖССТ кўмагида мамлакатимизга СOVID-19 га қарши вакцина, тиббий жиҳоз ва препаратлар келтирилиши, ташкилот томонидан касалликни даволаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар минглаб юртдошлармиз ҳаётини сақлаб қолиш имконини берди.
Мулоқотда асосий эътибор мамлакатимизда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўмагида амалга оширилаётган янгиланишларнинг аҳамияти, самарадорлиги ва истиқболлари муҳокамасига қаратилди.
Учрашувда Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, Оролбўйи минтақаси ва олис ҳудудлар аҳолиси саломатлигини янада яхшилаш борасидаги ишлар ҳамда уларнинг натижалари ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилганидек, кейинги даврда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини халқаро стандартлар даражасида трансформация қилишга киришилган. Бунинг натижасда тиббиёт халққа янада яқинлашиб, соҳада кўрсатилаётган хизматлар қамрови ва сифати ошиб боряпти.
Хусусан, 2021 йил июль ойидан Сирдарё вилоятида синов тариқасида жорий этила бошланган давлат тиббий суғуртаси тизими ўзини оқлади ва навбатдаги босқичда бу илғор усул юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам оммалаштириляпти.
Қолаверса, Ўзбекистон ЖССТ билан ҳамкорликда ноинфекцион касалликларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, соғлом турмуш тарзи тарғиботи, оналар ва болалар саломатлиги кўрсаткичларини яхшилаш борасида ҳам ЖССТ тавсияларига қатъий амал қилмоқда.
Чунончи, мамлакатимизда “Бирламчи тиббий-санитария муассасаларида юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш имкониятларини яхшилаш” лойиҳаси доирасида ижобий кўрсаткичларга эришиляпти.
Ташкилотнинг Европа минтақавий бюроси ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2022-2025 йилларда Марказий Осиё мамлакатларида саломатлик ва фаровонликни қўллаб-қувватлаш бўйича “Йўл харитаси” бутун минтақа, шу жумладан республикамизда коронавирус оқибатлари ва асоратларини бартараф этишга қаратилгани билан аҳамиятли.
Бинобарин, ҳужжатдан глобал иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ чора-тадбирлар ўрин олгани ҳам эътиборга молик.
Ўз навбатида, Х. Клюге юртимиз тиббиётини трансформация қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида яқин даврда Ўзбекистонга ташриф буюриш истагини билдирди.
‼️ Якунда ЖССТ Европа бюроси экспертларини мамлакатимизда “Соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш” стратегиясини ишлаб чиқишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.