Спикер шифокорлар статистика учун "COVID-19"дан ўлимлар сонини яширганини ошкор этди

Спикер шифокорлар статистика учун "COVID-19"дан ўлимлар сонини яширганини ошкор этди

Қирғизистон парламенти спикери Канат Исаев шифокорлар пандемия пайтида статистикани камайтириб кўрсатиш учун COVID-19’дан ўлимлар сонини яширганини маълум қилди. «Кабарлар»нинг ёзишича, бу ҳақда у парламент йиғилишида Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазири лавозимига номзоди кўрсатилган Аида Исмоиловага қарата мурожаат қилганида айтган.

«Бош вазир ўринбосари бўлган пайтингизда қирғиз халқи пандемияга дучор бўлди. Ушбу касаллик туфайли қанча одам вафот этди? Даволаш протоколи бир неча марта ўзгартирилди. Бу касаллик аввал мамлакатимизда аниқланган бўлса, бошқа гап эди. Ахир ҳаммаси Хитойда бошланди, кейин Италия ва Россияда тарқалди. Нотўғри даволаш оқибатида мингдан ортиқ фуқароларимизни йўқотдик. Менда шифокорлар коронавирусдан ўлимни яшириб, одамлар юрак хасталиги туфайли вафот этган, деб ёзишгани ҳақида аниқ маълумот бор. Статистикани камайтириб кўрсатиш мақсадида шундай қилишган. Далиллар бор», — деган Исаев.

Шунингдек, Аида Исмоилова бош вазир бўлган ҳукумат айби билан касаллик шу даражага келганлигини таъкидлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!