SpaceX ракетаси интернет-сунъий йўлдошлар гуруҳини орбитага олиб чиқди

SpaceX ракетаси интернет-сунъий йўлдошлар гуруҳини орбитага олиб чиқди

Falcon 9 ракетаси якшанба куни Starlink тизимининг глобал Интернет қамров тармоғининг орбитал туркумини тўлдириш учун 23 та мини-сунъий йўлдошнинг навбатдаги партиясини муваффақиятли олиб чиқди, деб хабар берди SpaceX ишлаб чиқарувчи компанияси.

Ракета Флорида штатидаги Канаверал бурнидаги АҚШ космик кучлари базасининг 40-учириш мажмуасидан АҚШнинг шарқий соҳилидаги вақти билан 01:09 да (Тошкеент вақти билан 10:09) учирилди. Тахминан бир соат ўтгач, сунъий йўлдошлар орбитага чиқарилди.

Учириш доирасида 14 марта ишлатилган ракетанинг қайта ишлатилиши мумкин бўлган биринчи босқичи ажратилгандан сўнг Атлантика океанида жойлашган A Shortfall of Gravitas дрон платформасига бошқариладиган вертикал қўнишни амалга оширди.

2019 йил май ойидан бери SpaceX Starlink лойиҳаси доирасида 6,7 мингдан ортиқ шундай сунъий йўлдошларни учирди. Улардан баъзилари муваффақияцизликка учради ёки орбитани тарк этди. Орбитада 6,2 мингдан ортиқ қурилма иш ҳолатида.

SpaceX - дунёдаги энг йирик сунъий йўлдош оператори. Starlink Интернет тармоғидан Шимолий ва Жанубий Америка, Европа, Осиё, Африка ва Австралия каби 72 мамлакат фойдаланувчилари фойдаланиши мумкин. Пентагон маълумотларига кўра, ушбу сунъий йўлдошлар хизматларидан Америка ҳарбийлари ҳам фаол фойдаланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!