Сомали ҳукумати «хавфсизлик бўшлиғи» қўрқуви туфайли Африка Иттифоқи тинчликпарвар кучларини олиб чиқишни кечиктиришга чақирди.
Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Африка Иттифоқининг Сомалидаги ўтиш даври миссияси йил охиригача якунланиши ва унинг ўрнига бошқа кичикроқ контингентлар келиши кутилмоқда. Бироқ, агентлик маълумотларига кўра, май ойида мамлакат ҳукумати Африка иттифоқи Тинчлик ва хавфсизлик кенгаши раиси вазифасини бажарувчига мактуб йўллаб, мамлакатни тарк этиши керак бўлган 2000 аскарни олиб чиқиб кетишни июнь охиридан сентябргача қолдиришни сўраган.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши топшириғи билан тузилган комиссия «ATMIS ходимларининг шошилинч равишда қисқариши хавфсизлик бўшлиғига олиб келиши» ҳақида огоҳлантирган.
Таъкидланганидек, миссиянинг янги таркиби бўйича музокаралар қийин кечмоқда: Эфиопия Сомали билан портга кириш бўйича Сомали билан боғлиқ меморандум бўйича можаро туфайли ўз қўшинларининг бир қисмини олиб чиқиб кетиши мумкин. Африка Иттифоқи Тинчлик ва Хавфсизлик Кенгаши бугун ҳозирги контингентни қисқартириш ва навбатдаги миссияни муҳокама қилиши керак.
Айни пайтда 18,5 минг тинчликпарвар кучлардан 5 минг нафари мамлакатни тарк этган. Янги контингентнинг сони 10 минг кишидан ошмаслиги керак ва фақат йирик аҳоли пунктлари хавфсизлигини таъминлаш каби вазифалар билан чекланади.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Путин 2022 йил февралида Украинага қарши уруш бошлаганидан буён мезбонлик қилган энг йирик халқаро форум бўлган Қозондаги БРИКС саммитининг якуний кунида сўзлади.
Вячеслав Володин саммитда муҳим қарорлар қабул қилинаётганини, унинг иштирокчилари доираси эса БРИКСнинг глобал миқёсдаги нуфузидан далолат беришини қайд этди.
Аввалроқ анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида кучли отишма содир этилгани, 30 дан ортиқ фаластинлик Исроил зарбалари қурбони бўлгани хабар қилинганди.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .