Собиқ Англия дарвозабони: “Марадонада ҳалоллик бўлмаган!”

Собиқ Англия дарвозабони: “Марадонада ҳалоллик бўлмаган!”

Англия терма жамоаси собиқ дарвозабони Питер Шилтон Аргентина терма жамоаси собиқ футболчиси Диего Марадонанинг ўлимига муносабат билдирди, деб хабар бермоқда “Dailymail”.

Эслатиб ўтамиз, 1986 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/4 финал ўйинида Марадона тўпни қўли билан Шилтон дарвозасига киритган эди.

«Гарчи буни хоҳламасамда менинг ҳаётим азалдан Марадона билан боғлиқ бўлиб келган. Аммо унинг шундай ёш ҳаётдан кўз юмганлигини эшитиб хафаман», - деди Шилтон.

Дарвозабон, шунингдек, Марадона ўша голи учун ҳеч қачон кечирим сўрамаганини таъкидлади.

"Унда буюклик бор эди, аммо, афсуски, ҳалоллик йўқ эди", - дея қўшимча қилди Шилтон.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!