Сноуборд бўйича икки карра жаҳон чемпиони океанга чўкиб кетди

Сноуборд бўйича икки карра жаҳон чемпиони океанга чўкиб кетди

Сноуборд-кросс бўйича икки карра жаҳон чемпиони австралиялик Алекс Пуллин океанга чўкиб кетди.

Бу ҳақда “9news.com.au” хабар берди.

Маълумотларга кўра, ғаввослар спортчини 8 июль куни эрталаб океан тубида кислород ниқобисиз топишган ва тахминан 45 дақиқа давомида жонлантиришга ҳаракат қилишган, аммо уринишлар беҳуда бўлган.

Алекс Пуллин 2011 ва 2013 йилларда ўтказилган жаҳон чемпионатларида олтин, 2017 йилда эса бронза медалига сазовор бўлган.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!