Словакия бош вазири Россия-Украина можаросини тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори

Словакия бош вазири Россия-Украина можаросини тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори

Словакия бош вазири Роберт Фицо Россия ва Украина ўртасида ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бу ҳақда у «Жож24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «Репорт» .

«Мен ҳар доим (можаро) тинч йўл билан ҳал қилинишини ва ҳар қандай ҳолатда ҳам ўт очишни тўхтатишни афзал кўраман», — деди у.

Роберт Фицо, шунингдек, Украинага қурол-яроғ етказиб бериш тўғри йўл эмаслигига ва бунга сарфланган маблағлар беҳуда кетаётганига амин. Бундан ташқари, Бош вазир Украина учун маблағ йиғаётган ташаббускор гуруҳларга шубҳа билан қаради. Шундай гуруҳлардан бири 2022 йилда 4 миллион евро йиғишга муваффақ бўлди.

Аввалроқ Словакия ташқи ишлар вазири Юрай Бланар Россия-Украина можаросини тезроқ тугатиш ва тинчликка чақирган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!