Чеченистон парламенти раиси Магомед Даудов муддатидан олдин истеъфога чиқди

Чеченистон парламенти раиси Магомед Даудов муддатидан олдин истеъфога чиқди

Чеченистон Республикаси парламенти раиси Магомед Даудов муддатидан олдин истеъфога чиқди. Бу ҳақда у парламент йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради ЧГТРК Грозний.

«Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров билан учрашувдан сўнг мен истеъфога чиқишга қарор қилдим», — деди Даудов.

Ушбу қарорнинг сабаблари ҳозирча номаълум.

Магомед Даудов 2015 йилдан бери Чеченистон парламентини тўққиз йил бошқарган. Бунгача, республикадаги иккинчи урушдан олдин федерал томонга ўтиб, Чеченистон президентининг хавфсизлик хизматида ишлаган. Кейин Ахмат Қодиров номидаги махсус кучлар полкида, одам ўғирлаш ва одам савдосига қарши курашиш бўлимида хизмат қилган, 2007 йилда эса Шалин тумани ИИБ бўлимини бошқарган.

Магомед Даудов Рамзан Қодировнинг энг яқин шерикларидан бири саналади. 2014 йилдан бери у инсон ҳуқуқлари бузилишига алоқадор сифатида АҚШ санкциялари рўйхатига киритилган, дея қайд этади Кавказ.Реалии.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!