Канадада давом этаётган ўрмон ёнғини туфайли туманли об-ҳаво Aмериканинг тўрт штатини ҳам қамраб олди. Бу ҳолат ҳаво сифатига кескин салбий таъсир кўрсатмоқда.
“NBC News” телеканали Канад Идоралараро ўрмон ёнғини маркази маълумотига таяниб хабар беришича, мамлакат бўйлаб 146 ёнғин содир бўлиб, ғарбда 11 300 гектар майдон ёниб кетган. Бу жорий мавсум йирик ўрмон ёнғини биринчи сериясидир. Британия Колумбияси ва Aльбертадаги ўнлаб офат ўчоғи “назоратдан ташқарида” дея таърифланмоқда.
Канададан чиқаётган тутунни шамол Монтана, Шимолий Дакота, Жанубий Дакота ва Миннесота штатларигача олиб боряпти. AҚШ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги индекси шуни кўрсатдики, ушбу ҳудудларда ҳаво сифати аҳоли учун “ўртача”дан “носоғлом”гача тушган.
Ўрмон ёнғини натижасида ҳаво кирланиши диққат билан назорат қилинади, чунки диаметри 2,5 микрометрдан кам майда тутун зарраси инсон иммунитетини заифлаштириши, астма, ўпка саратони ва бошқа сурункали нафас йўли касалликлари хавфини ошириши мумкин. Кексалар, чақалоқлар, болалар ва ҳомиладор аёллар ёмон ҳавога нисбатан энг заиф қатлам ҳисобланади.
Канада расмийлари фикрича, мамлакат тарихдаги энг ҳалокатли ўрмон ёнғини мавсумини бошдан кечирган ўтган йил 18,2 миллион гектар майдон ёниб кетган. Мамлакат яна ёнғин хавфи юқори мавсумга тайёрланмоқда. Ҳукумат май ойигача юқори хавфли ҳудудларда қурғоқчилик сақланиб қолиши, бу табиий ва техноген ёнғин хавфини оширишига урғу берган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.