Самарқандда қулаб тушган уй юзасидан "иш" очилди
![Самарқандда қулаб тушган уй юзасидан "иш" очилди Самарқандда қулаб тушган уй юзасидан "иш" очилди](/photos/news/CtMsfYMefTrf2ej.jpeg)
Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги маҳаллаларнинг бирида котлован қазиш жараёнида қўшни уй қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Жорий йилнинг 14 май куни соат 19:45 ларда фуқаро Ҳ.М.нинг хонадони қулаб тушиб, қўшнисига куп миқдорда моддий зарар етказган.
Ҳолат юзасидан Пастдарғом туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).