Сийярто: Музокаралар зарур...
![Сийярто: Музокаралар зарур... Сийярто: Музокаралар зарур...](/photos/news/8nFnDyN8SmqoJKW.jpeg)
Ғарб томонидан Украинага етказиб берилган қуроллар вазиятни яхшилагани йўқ, можарони тугатиш учун музокаралар бошланиши керак;
Бу фикрни CNN телеканалига берган интервьюсида Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто билдирди.
«Жанг майдони ўрнига, музокаралар столига ўтириб, музокаралар бошланишини рағбатлантиришимиз керак», — дея дипломатдан иқтибос келтиради ТАСС.
Сийяртонинг айтишича, музокаралар «минтақада барқарор ва адолатли тинчлик» олиб келиши мумкин бўлган тинчлик битимига умид беради.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).