Сирдарёда онлайн камералар орқали чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга чек қўйилди

Сирдарёда онлайн камералар орқали чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга чек қўйилди

Экология вазирлигининг Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан Сирдарё вилоятида ўрнатилган онлайн кузатув камералари орқали белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, чора кўрилмоқда.

Хусусан, Гулистон шаҳар "Боғишамол" МФЙ ҳудудига ўрнатилган кузатув камералари орқали бир нечта жойга чиқинди ташлаб кетилгани маълум бўлди. Шунингдек, Гулистон шаҳрининг "Навбаҳор" МФЙ ҳудудидаги кузатув камералари орқали фуқаролар Т.К. ва Қ.Д. белгиланмаган жойга чиқинди ташлагани маълум бўлди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан ҳар бир ҳуқуқбузарга МЖтКнинг 91прим 1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 1 баробари — 340 минг сўмдан жарима белгиланди.

Маълумот учун, айни дамда Сирдарёда 21 та онлайн кузатув камералари ўратилган. Бу камералар нафақат белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш, балки бошқа турдаги экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам аниқлаб, бартараф этишга имкон беради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!