Сирдарё туманида Hyundai автомобиллари ишлаб чиқарилади

A A A
Сирдарё туманида Hyundai автомобиллари ишлаб чиқарилади

"Asaka Motors International" компанияси ва "Hyundai Motor Sompany" Сирдарё туманидаги автомобиль заводида Hyundai бренди остида автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича келишувга эришди.

Ўзбекистон автомобиль бозорида ўсиб бораётган рақобат шароитида бозор талабини аниқлаш мақсадида томонлар лойиҳани икки босқичда амалга оширишга келишиб олдилар.

Биринчи босқич доирасида Elantra, Tuсson, Sonata, Santa Fe, Palisade va Staria моделларини йирик блокли ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Лойиҳани амалга ошириш жадвалига мувофиқ, ушбу босқичнинг бошланиши 2024 йил май ойига режалаштирилган.

Бундан ташқари, томонлар 2024 йил охирига қадар кавшарлаш, бўяш ва йиғиш технологик жараёнлари бўйича ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга қаратилган режалаштириш ишларини якунлашга келишиб олдилар.

Ушбу босқич доирасида, шунингдек, автокомпонентлар ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш, жумладан, вилоят ҳудудида бутловчи деталлар ишлаб чиқариш бўйича кластер қуриш кўзда тутилган. Ушбу кластернинг завод яқинида жойлашиши ўз навбатида компанияга бутловчи деталлар логистикаси билан боғлиқ харажатлар ва вақтни қисқартириш имконини беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!