АҚШдаги сайловчилар билан учрашувда демократ Камала Ҳаррис ўзининг республикачи рақибига нисбатан вербал ҳужумларини кескин кучайтирди. Унинг сўзларига кўра, Трамп тобора беқарор инсонга айланиб бормоқда ва мамлакатни бошқаришга яроқсиз. "Мен Доналд Трамп Америка фаровонлиги ва хавфсизлигига таҳдид деб ҳисоблайман", — деди Ҳаррис. Трамп, ўз навбатида, Ҳаррисни демократияга таҳдид деб атади.
Журналистнинг “Ҳаррис Трампни фашист деб ҳисоблайдими”, деган саволига у иккиланмасдан “ҳа” деб жавоб берди. У, шунингдек, Трампнинг собиқ ишончли одамлари у АҚШ Конституциясини менсимаслигини ва бошқа ҳеч қачон президент лавозимига ўтирмаслиги кераклигини айтганини эслатди.
Ҳозирда сўровномалар Трамп Харрисдан бироз олдинда кетаётганини кўрсатмоқда. The Wall Street нашрига кўра, ҳозирда сайловчиларнинг 47 фоизи Трампни, 45 фоизи эса Харрисни қўллаб-қувватлашга тайёр. 25 миллионга яқин америкалик президентлик сайловларида аллақачон почта орқали ёки очиқ сайлов участкаларида овоз берган. Асосий овоз бериш куни 5 ноябрга белгиланган.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу платформадан кўзланган мақсад БРИКС мамлакатлари, Глобал Жануб ва Шарқ мамлакатларига сармоя оқимини кўпайтириш ва ушбу мамлакатлардаги йирик инфратузилма ва технологик лойиҳаларга сармоя киритишга эътибор қаратишдир.
Вячеслав Володин саммитда муҳим қарорлар қабул қилинаётганини, унинг иштирокчилари доираси эса БРИКСнинг глобал миқёсдаги нуфузидан далолат беришини қайд этди.
Аввалроқ анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида кучли отишма содир этилгани, 30 дан ортиқ фаластинлик Исроил зарбалари қурбони бўлгани хабар қилинганди.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .