Грузияда ҳеч ким парламент сайлови натижаларига кўра давлат тўнтаришини амалга оширишни режалаштирмаяпти. Грузия президенти Саломе Зурабишвили бундай фикрни матбуот анжуманида билдирди.
"Ҳеч ким, биринчи навбатда, мен парламент сайлови натижалари эълон қилинганидан сўнг Грузияда давлат тўнтариши уюштириш ёки Марказий сайлов комиссияси биносига бостириб киришни режалаштирмаяпман. Марказий сайлов комиссияси сайловнинг ҳақиқий ва адолатли натижаларини эълон қилиш билан шуғуллансин", — дея таъкидлади Зурабишвили.
Аввалроқ маҳаллий оммавий ахборот воситалари Грузия ҳукумати Марказий сайлов комиссияси биносини стратегик объектлар рўйхатига киритиш тўғрисида қарор чиқаргани ҳақида маълумот тарқатган эди. Янги қонунга кўра, энди Грузия Марказий сайлов комиссияси биноси олдини тўсиб қўйиш ва турли намойишлар ўтказиш тақиқланади.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу платформадан кўзланган мақсад БРИКС мамлакатлари, Глобал Жануб ва Шарқ мамлакатларига сармоя оқимини кўпайтириш ва ушбу мамлакатлардаги йирик инфратузилма ва технологик лойиҳаларга сармоя киритишга эътибор қаратишдир.
Вячеслав Володин саммитда муҳим қарорлар қабул қилинаётганини, унинг иштирокчилари доираси эса БРИКСнинг глобал миқёсдаги нуфузидан далолат беришини қайд этди.
Аввалроқ анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида кучли отишма содир этилгани, 30 дан ортиқ фаластинлик Исроил зарбалари қурбони бўлгани хабар қилинганди.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .