Швеция ва Финляндия 14 майгача НАТОга аъзо бўлишга умид қилмаса ҳам бўлади

Швеция ва Финляндия 14 майгача НАТОга аъзо бўлишга умид қилмаса ҳам бўлади

Туркия 14 май куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига тайёргарлик кўраётган бир пайтда, Анқара Швеция ва Финляндия бўйича ўз позициясини қайта кўриб чиқмайди, деб ёзади Hurriyet.

Вазият ўта ўнг партия етакчиси Расмус Палуда Туркиянинг Стокгольмдаги элчихонаси олдида Қуръонни – расмийларнинг рухсати билан ёқиб юбориши ортидан низо кескинлашди.

Бугун Стокгольмда Туркия элчихонаси олдида Қуръонга ҳурмат акцияси бўлиб ўтади. Уни турк дипломатлари ўтказади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!