Шри-Ланкадаги шифокорлар маошдаги «адолатсизлик» сабаб иш ташлаш эълон қилишди

Шри-Ланкадаги шифокорлар маошдаги «адолатсизлик» сабаб иш ташлаш эълон қилишди

Шри-Ланкадаги давлат шифохоналарида ишлаётган шифокорлар ҳукуматдан маошдаги адолатсизликни ҳал қилишни талаб қилишмоқда.

Доктор Харита Алутженинг айтишича, ҳукумат икки йил олдин давлат идораларида ишловчи юристлар ва суд ходимларининг ойлик маошини кўп миқдорда оширган ва бу шифокорлар ҳамда бошқа касб эгаларига нисбатан адолатсизликдир.

«Икки йилдан бери биз ҳукуматдан ушбу ҳолатни тартибга келтиришни сўраб келмоқдамиз,  аммо шу пайтгача адолатсизликни бартараф этиш учун бирон бир муҳим чора кўрилмади», дейди Алутже.

Чоршанба куни шифокорларнинг иш ташлашлари давлат касалхоналарига келган беморлар учун катта қийинчиликларни келтириб чиқарди. Шифокорлар фақат фавқулодда ҳолатлардагина беморларга ёрдам кўрсатдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!