Шимолий Кореяда сув тошқини: Ким Чен Ин Сеулнинг ёрдам таклифини рад этганидан кейин Путин ёрдам беришга ваъда берди

Шимолий Кореяда сув тошқини: Ким Чен Ин Сеулнинг ёрдам таклифини рад этганидан кейин Путин ёрдам беришга ваъда берди

Шимолий Корея давлат матбуоти Жанубий Корея нашрларини тошқиндан зарар ва қурбонлар сони ҳақида миш-миш тарқатишда айбламоқда.

Жанубий Кореядан олинган хабарларга кўра, ҳалокатли сув тошқинлари минглаб уйларга зарар этказган ва номаълум миқдордаги қурбонларга сабаб бўлган. Россия эса ўз гуманитар ёрдамини ваъда қилган. Ўлганлар ёки бедарак йўқолганлар сони 1500 атрофида бўлиши мумкин.

Кремль ва Шимолий Корея давлат матбуоти хабар қилишича, президент Владимир Путин 27 июль куни кузатилган рекорд даражадаги ёмғир ортидан Хитой яқинида жойлашган шимолдаги қишлоқ хўжалиги ерларини сув босганидан сўнг ҳамдардлик билдирган ва инсонпарварлик ёрдамини таклиф қилган.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин таклиф учун Путинга миннатдорчилик билдирди, бироқ унинг ҳукумати аллақачон тикланиш ишларини олиб бориш чораларини кўргани учун «агар ёрдам керак бўлса, сўрашини айтди», деди KCNA давлат матбуоти.

Сўнгги кунларда кучли ёмғирлар Шимолий Кореянинг шимоли-ғарбий ҳудудларини вайрон қилиб, 4000 дан ортиқ уйни сув босган ва 5000 аҳолини изоляция қилинган, дея хабар беради KCNA. Давлат матбуоти Кимнинг шахсан ўзи жабрланган ҳудудларни кўздан кечирганини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!