Шавкат Мирзиёев “Йил давлат арбоби” деб топилди

Шавкат Мирзиёев “Йил давлат арбоби” деб топилди

Туркиянинг Ipakyolu стратегик тадқиқотлар маркази ва Broadcasting group томонидан ташкил этилган маросимда Туркия дунёсига қўшган ҳиссаси учун бир қанча сиёсатдон, вазир ва йирик тадбиркорлар тақдирланди.

Йилнинг давлат арбоби номинацияси бўйича мукофотга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев муносиб кўрилди. Мукофотни Президентимиз номидан юртимизнинг Истанбулдаги бош консули Шуҳрат Аминов қабул қилиб олди.

Шунингдек, турли номинациялар бўйича Қирғизистон, Гагаузия, Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон давлатларининг консуллари ҳам дипломатик корпус вакиллари мукофотларни қабул қилиб олди.

Бу ҳақда Туркиянинг Сондакика нашрига асосланиб ЎзА хабар берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!