Шавкат Мирзиёев Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Жильбер Унгбони қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Жильбер Унгбони қабул қилди

Учрашув чоғида ХМТ бош директори Ўзбекистоннинг меҳнаткашлар ҳуқуқларини таъминлаш, иш ўринларини яратиш ва халқаро конвенцияларни қўллаш борасидаги ютуқларига юқори баҳо берди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Ташкилот кўмагида Ўзбекистонда меҳнат соҳасида 40 дан ортиқ норматив ҳужжат қабул қилинди, 22 та халқаро конвенция ратификацияланди.

Учрашув якунида 2026–2030 йилларга мўлжалланган янги Мамлакат дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!