Шавкат Мирзиёев ТТЗга қадар янги метро йўналиши қурилишини маълум қилди

Шавкат Мирзиёев ТТЗга қадар янги метро йўналиши қурилишини маълум қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 29 август куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши орқали «Бодомзор» бекатидан янги «Туркистон» бекатигача поездда бориш вақтида  ТТЗга қадар янги йўналиш қурилишини маълум қилди.

«Буни кўрган инсонларнинг (иккита янги станция — таҳр.) кайфияти кўтарилади. Олдинги метро станцияларида қора ранглар кўп ва бу йўловчиларга босим туғдиради. Масжидларни, Ислом цивилизация марказини қуришда биз ёрқин ранглардан фойдаланганмиз, шу сабабли бу ерда ҳам кайфиятни кўтарадиган ранглар. Бошқа давлатлар бугунги кунда метро қурмай қўйди, одамлар учун шароит яратишга шошилмаяпти, чунки бу жуда қиммат. Бироқ ишончим комилки Тошкент аҳолиси бунга лойиқ», — дейди давлат раҳбари (иқтибос «Ўзбекистон 24» телеканали томонидан тайёрланган репортаждан олинган).

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, 340 минг аҳолига эга Юнусобод тумани учун мўлжалланган мазкур лойиҳа режада бўлган, бироқ сўнгги 25-26 йил давомида унга эътибор қаратилмай келган. Бунга турли сабаблар бўлган бўлиши мумкин: пул бўлмаган, шароит бўлмаган, лойиҳачи бўлмаган, дейди Президент.

«Метро энг хавфсиз ва қулай транспорт тури ҳисобланади, ўйлашимча, бугунги экологик нуқтаи назардан ҳам у қулай. Бутун дунё шунга интилмоқда. Эндиликда яна бир мақсадимиз бор: метрони Мирзо Улуғбек тумани марказидан ТТЗга қадар етказиш», — дейди Шавкат Мирзиёев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!