Шавкат Мирзиёев: "Иқлим ўзгаришларига қарши курашда амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёрмиз"

Шавкат Мирзиёев: "Иқлим ўзгаришларига қарши курашда амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёрмиз"

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 апрель куни Самарқанд халқаро иқлим форумининг ялпи сессиясида нутқ сўзлади.

Форум ишида Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта, Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Европа тикланиш ва тараққиёт банки раҳбари Одиль Рено-Бассо, Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Татьяна Молчан, Аҳоли пунктлари бўйича дастур ижрочи директори Анаукладия Россбах, Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси ижрочи котиби Иброҳим Тиав ва бошқалар иштирок этди.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш форум иштирокчиларига видеомурожаат йўллади.

Иштирокчилар орасида 2 мингдан ортиқ хорижий меҳмонлар, жумладан, миллий ва глобал экологик ташкилотлар, халқаро тузилмалар раҳбарлари, экспертлар, олимлар ва журналистлар, бизнес вакиллари бор.

Кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё олдида турган долзарб иқлим муаммолари муҳокама қилинди, экологик барқарорлик, "яшил" иқтисодий тараққиёт ва иқлим ўзгаришига қарши курашишда минтақавий ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари нутқининг аввалида форумнинг халқаро миқёси ва иштирокчиларнинг нуфузи жаҳон ҳамжамияти барқарор тараққиётнинг энг долзарб масалаларига самарали ечим излашда биргаликда саъй-ҳаракатлар олиб боришга содиқлиги намунаси эканини таъкидлади.

Ўтган йили дунёда илк бор ўртача ҳарорат Цельсий шакаласи бўйича бир ярим даражадан юқорироқ кўтарилгани қайд этилди. Сўнгги ўн йиллик метеокузатувлар тарихида энг иссиқ бўлди.

- Бунинг оқибатида бугун биз барчамиз иқлим инқирозларининг салбий таъсирлари – ўрмон ёнғинлари ва чўлланиш миқёси ортиб бораётгани, музликлар қисқараётгани, сув ресурслари тақчиллиги кучаяётгани, ҳаво сифати ёмонлашаётганини ҳис қилиб турибмиз, - деди Ўзбекистон Президенти.

Минтақа мамлакатлари томонидан Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига мослашиш стратегияси ишлаб чиқилди ва бир овоздан маъқулланди.

Орол денгизи қуришининг оқибатларини юмшатиш, сувдан оқилона фойдаланиш, "тоза" энергия манбаларини кенгайтириш дастурлари доирасида европалик шериклар билан муваффақиятли ҳамкорлик қилинаётгани таъкидланди. Бундай шериклик Марказий Осиёнинг барқарор "яшил" тараққиётига муҳим ҳисса қўшади.

Шу маънода, иқлим ўзгаришини ҳимоя қилиш ва унга қарши курашиш масалаларини илгари суришда глобал етакчи бўлган Евроиттифоқ билан амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан манфаатдорлик билдирилди.

Иқлим ўзгариши муаммолари озиқ-овқат ва энергия хавфсизлиги билан узвий боғлиқ экани алоҳида таъкидланди.

Унумдор ерлар кескин камайиб бормоқда, бугунги кунда минтақадаги жами ер майдонининг 20 фоиздан ортиғи деградацияга учраган. Чорак асрдан сўнг ҳосилдорлик учдан бир қисмга камайиши мумкин.

- Шу муносабат билан, ўрмон хўжалиги ва аграр соҳанинг мослашувчанлигини ошириш, шунингдек, “Уфқ – Европа” дастури доирасида озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун илмий салоҳиятимизни бирлаштириш ҳаётий муҳим масала, деб ҳисоблайман, - деди мамлакатимиз етакчиси.

Президентимиз Ўзбекистонда деградацияга учраган ер майдонларини қисқартириш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. "Яшил макон" дастури доирасида кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, Оролбўйининг 2 миллион гектардан ортиқ чўл ҳудудларида қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар экилган.

Ҳар йили Наврўз байрами арафасида "Марказий Осиёнинг яшил белбоғи" дарахт экиш минтақавий акциясини ўтказиш таклиф қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни ривожлантиришнинг ресурсларни тежайдиган ва экологик тоза моделига ўтиш масаласига ҳам эътибор қаратди.

Бу соҳадаги асосий йўналишлардан бири - "яшил" энергетика.

Келгуси беш йилда қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 54 фоизга етказиш режалаштирилган бўлиб, бу иссиқхона газлари чиқиндилари ҳажмини қарийб 16 миллион тоннага камайтириш имконини беради.

- Биз Ўзбекистоннинг Париж битими доирасида буғ газлари чиқаришни 35 фоизга камайтириш бўйича олган мажбуриятини муддатидан олдин бажариш учун барча саъй-ҳаракатларимизни ишга солишимизни таъкидлаб ўтмоқчиман, - деди давлатимиз раҳбари.

Ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг давоми сифатида молиялаштириш, технологиялар ва ваколатларни сафарбар қилиш учун Тошкент шаҳрида Европа Иттифоқининг "Сув - Энергия - Иқлим ўзгариши" деб номланган ташаббусининг Котибиятини ташкил этиш таклифи илгари сурилди.

Бугунги форумда тақдим этиладиган Минтақанинг "яшил" тараққиёт концепцияси алоҳида қайд этилди.

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларига тўхталар экан, Ўзбекистон Президенти 2040 йилга бориб Марказий Осиё мамлакатлари Амударё ва Сирдарё оқимининг камайиши таъсирида юқори даражадаги сув тақчиллигига дуч келишини маълум қилди.

Сув ресурсларини тежаш мақсадида ирригация тармоқларини бетонлаш ишлари олиб борилаётгани, сувни тежайдиган технологияларни ишлаб чиқариш бўйича саноат базаси яратилаётгани, улар суғориладиган ерларимизнинг деярли ярмида, яъни қарийб 2 миллион гектарда жорий этилгани таъкидланди. Бундай чора-тадбирлар натижасида ўтган йили қарийб 8 миллиард куб метр сув иқтисод қилинди.

- Марказий Осиёда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва бу соҳада минтақавий дастурни ишга туширишга чақирамиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Бу масалаларнинг барчасини экспертлар даражасида муҳокама қилиш учун Оролбўйи минтақасида сувни тежайдиган технологиялар бўйича халқаро форум ўтказиш режалаштирилган.

Шунингдек, музликлар ҳолатини узлуксиз сунъий йўлдош орқали кузатиш ва минтақанинг тоғ экотизимлари учун хавфларни эрта аниқлаш бўйича "Коперник" дастури доирасида Европа Иттифоқи билан яқиндан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлик билдирилди.

Тошкентдаги "Яшил университет" негизида ташкил этилган Иқлим резиденцияси Марказий Осиёдаги иқлим жараёнларини ўрганиш ва мониторинг қилиш бўйича умумий илмий-эксперт платформа вазифасини бажариши мумкин.

Шу билан бирга, 5 апрель куни Нукусда минтақамизнинг экологик муаммоларига санъат лойиҳалари орқали эътибор тортишга қаратилган Орол маданият саммити ўз ишини бошлайди.

Сўзининг якунида давлатимиз раҳбари "келажак авлодлар барқарор, хавфсиз ва фаровон дунёда яшаши учун барча чора-тадбирларни кўриш" умумий мақсад эканини яна бир бор эслатди.

- Бунинг учун мулоқотларни мустаҳкамлаш, умумий эзгу мақсадлар йўлида бирлашган барча давлатларнинг саъй-ҳаракатларини уйғунлаштириш зарур, - деди Ўзбекистон Президенти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

1 майдан 500 кВт⋅соатгача бўлган янги миқдор жорий қилинди​​​​​​​

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда.

Ўзбекистонда янги экилган пиёз нархи рекорд даражада қимматлади

Ўзбекистонда янги экилган пиёз нархи рекорд даражада қимматлади, деб хабар бермоқда EastFruit.

"Реал"дан кетиши аниқ бўлган 3 нафар футболчи кимлиги маълум

Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

"Реал" янги мураббий билан шартнома имзолади!

Мадриднинг "Реал" клуби мавсум якунида Карло Анчелоттини ишдан бўшатиш бўйича якуний қарорга келди.

АҚШ-Хитой уруши бошланади: Мутахассислар даҳшатли башорат билан чиқди

Хитойни бўйсундириш уриниши Америка учун ҳалокатли оқибатларга олиб келадими?

Винисиус ва Мбаппе «Арсенал» билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасида нималар дейишгани маълум бўлди

«Арсенал»га қарши Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидаги йирик мағлубиятдан (0:3) сўнг «Реал» кийиниш хонасида қандай гаплар янграгани маълум бўлди.

Россияда Хитой автосалонлари тезлик билан ёпилмоқда

пилишлар сони бўйича илк ўнталикка биринчи марта Geely, Jaecoo, Jetour ва LiAuto ҳам кирди.

Роналдунинг ўзи ва оиласи хавф остида!

Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.

Хитойда 50 кг.дан енгилроқ одамларга кўчага чиқмаслик тавсия қилинди. Нега?

Қайд этилишича, Шимолий Хитойда тезлиги 150 км/соатга етадиган бўрон кузатилмоқда.

Тайванлик овчи қарийб 90 минг долларлик балиқ тутди

Тайванлик балиқчининг қармоғига улкан тунец илинди, деб хабар берди Need To Know.

Оилаларга 75 000 000 сўмгача фоизсиз қарз берилади

Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.

Криштиану Роналду нима учун Жоржинага уйланмаётганлигини тушунтирди

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби шарафини ҳимоя қилаётган жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригес билан муносабатларини нега ҳалигача расмийлаштирмагани ҳақида гапирди.

"Турк йигитлари руслардан аёлларини тортиб олмоқда"

"Россия фахрийлари" турк сериалларига қарши кураш бошлади.

Россия аэропортида ўзбекистонликлар қўлга олинди

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарёда помидорни шпаклёвкага "айлантиришди"

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида аниқланишича, транзит тартибида қўшни давлатга чиқиб кетиши лозим бўлган 20 тоннадан зиёд помидор ноқонуний равишда Термиз туманидаги омборлардан бирига тушириб қолдирилган.

Трамп, Путин ва Си Цзиньпин ўртасида дунёни тахминий бўлиб олиш харитаси кўрсатилди

Биз, эҳтимол, Хитой ва АҚШнинг ер шарини қандай бўлишини кузатамиз.

Россия ҳарбийлари Украинадаги НАТО танкларини самарали йўқ қилди

Россия қуролли кучлари Украинага НАТО давлатлари томонидан етказиб берилган танкларни юқори самарадорлик ва тезлик билан йўқ қилмоқда, деб ёзади National Security Journal бу ҳақда .

Тожикистонда учинчи зилзила юз берди

Бир кун аввал, 13 апрелда Тожикистонда икки марта зилзила қайд этилган эди.

Наманганда келинойиси ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандини ваҳшийларча ўлдирган эркак умрбодга қамалди

Суд ҳукмига кўра, судланувчи М.А. ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг “а,в,ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга нисбатан фавқулодда жазо чораси - умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

БАА - Ўзбекистон учрашуви қайси стадионда соат нечида бўлиб ўтиши маълум бўлди

Осиё Футбол Конфедерацияси мазкур ўйин бўлиб ўтадиган стадион ҳамда учрашув вақтларини маълум қилди.

Трамп: Миллионлаб одамлар уч киши туфайли ҳалок бўлди: биринчиси Путин, иккинчиси...

"Мен Путинга ўт очишни тўхтатиши учун муддат белгилаб бердим".

АҚШнинг Ямандаги зарбалари бир ойдан камроқ вақтда 123 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Ҳусийлар назоратидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги араб ва ислом халқларини, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ташкилотларини мазкур ҳужумларга қарши норозилик билдириш ва эътироз билдиришга чақирди.

Евро рақсга тушди, доллар эса иккиланяпти — Инвесторлар энди кимга ишонмоқда?

Доллар учун хавф пайдо бўлди — Евро тарихий даражага чиқди!

Путин парадига жавоб: Зеленский 9 май куни Европа Иттифоқи раҳбарларини Киевга таклиф этмоқда

Украина президенти Владимир Зеленский Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарларини 9 май куни - Москвада анъанавий равишда ҳарбий парад ўтказиладиган кунда Киевга ташриф буюришга чорлади.

Хитойда кучли тўфон туфайли "тўқ сариқ" огоҳлантириш эълон қилди​​​​​​​

Довул оқибатида дарахтлар қулаган, автомобиллар ва эски уйларга зарар етган. Мамлакат шимолида темир йўл алоқаси қисман узилган.

Арнасой ва Зарбдорда аёлларга келинлик сарполари олиб берилди

Келинлик сарполари янги ҳаёт бошлаш учун муҳим бўлганлиги сабабли, аёллар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишга мажбур бўлишган.

Пенсилванияда губернатор қароргоҳига ўт қўйилди

Ҳодиса содир бўлаётган вақтда губернатор уйда ўз оиласи билан бирга бўлган.

Мўғулистонда қизамиқ эпидемияси кучаймоқда

13 апрель куни Мўғулистоннинг Юқумли касалликлар миллий тадқиқот маркази мамлакатда тасдиқланган ҳолатларнинг умумий сони 506 нафарга етганини маълум қилди.

Тошкентда юк машинаси уриб кетган фуқаро вафот этди

Хабарга кўра, фуқаро йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган бўлган.

Исроил ҳарбийларининг блокададаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 944 нафарга етди

Бу ҳақда 12 апрель, шанба куни Ғазо секторидаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Сўнгги 80 йил ичида биринчи марта апрел ойида Жанубий Кореянинг Сеул шахрида қор ёғди

Жанубий Кореяда шанба куни ҳароратнинг кескин пасайиши ва кучли шамоллар бошланди.

Трампнинг тиббий кўрик натижалари маълум бўлди

Оқ уй АҚШ президенти Доналд Трампнинг тиббий кўрик натижаларини эълон қилди .

Туркия Исроилни Суриядаги провокатсиялардан тийилишга чақирди

Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан ИВ Анталия дипломатик форуми доирасидаги матбуот анжуманида маълум қилди.

Милан Олимпиадаси бюджети 1,9 миллиард долларга етди

2026 йилда Италиянинг Милан шаҳрида ўтказиладиган қишки Олимпиада ўйинлари бюджети 1,9 миллиард долларга кўтарилди.

Украинанинг Сумига берилган ракета зарбаси қурбонлари сони 34 кишига етди

Бу ҳақда Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати хабар берди.

АҚШ аллақачон 130 мамлакат билан тарифлар бўйича музокаралар олиб бормоқда

Оқ уй миллий иқтисодий кенгаши раҳбари Кевин Хассет CНН телеканалига берган интервьюсида.

АҚШда Россия сабаб жорий этилган фавқулодда ҳолат узайтирилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Федерал реестрда эълон қилинган ҳужжатга кўра, Россиянинг ҳаракатлари муносабати билан 2021 йил апрелида эълон қилинган фавқулодда ҳолат режимини яна бир йилга узайтиришга қарор қилди.

Тошкентда BYD ва «Lacetti» иштирокида ЙТҲ содир бўлди

ЙТҲ оқибатида «Lacetti»нинг 2 нафар йўловчиси жабрланган

Исроил авиазарбаси оқибатида Ғазо шаҳрида ишлаётган сўнгги шифохонанинг бир қисми вайрон бўлди — BBC

Исроил мудофаа армияси зарба шифохонага берилганини тасдиқлади.

Тожикистонда содир бўлган зилзила оқибатида уч ёшли бола ҳалок бўлди

Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, зилзила оқибатида 29 та уй ва 1 та мактаб зарар кўрган.