Агентликнинг манбаларига таяниб хабар беришича, Хитой дипломатларига Қўшма Штатларнинг савдо сиёсатига қарши йўналтирилган кампанияни ишлаб чиқиш топширилган.
Маълумотларга кўра, Пекин аллақачон Вашингтоннинг иттифоқчилари бўлган Европа Иттифоқи, Япония ва Жанубий Корея билан алоқалар ўрнатган.
"Хитой раиси Си Жинпин ҳозирда жануби-шарқий Осиёдаги йирик саноат ва йиғув марказларидан бири бўлган Вьетнамда ташриф билан бўлиб турибди. Вьетнамга импорт қилинадиган маҳсулотларнинг аксарияти Хитойдан келади, мамлакатнинг асосий экспорт бозори эса АҚШ ҳисобланади. Бу Си Жинпиннинг сўнгги 18 ой ичида Ханойга иккинчи ташрифи бўлиб, ушбу ташриф Хитойнинг миллиардлаб сармоя киритган стратегик қўшниси билан муносабатларни мустаҳкамлашига қаратилган", дея таъкидлайди Reuters.
Си Жинпин Вьетнамдан сўнг Малайзия ва Камбоджага ташриф буюришни режалаштирган. Бу Пекиннинг янги иттифоқ тузишга интилиши сифатида баҳоланмоқда. Камбоджа ва Малайзия ҳам Трампнинг савдо сиёсатидан зарар кўрмоқда, мазкур давлатларнинг Қўшма Штатларга экспорт қиладиган маҳсулотларига бож ставкалари мос равишда 49 фоиз ва 24 фоизни ташкил этган.
Самарқанд шаҳрининг "Конигил" маҳалласидан жой олган ва маҳаллий аҳоли орасида “қўзиқорин шаклидаги уй” сифатида машҳур бўлган ноқонуний 12 қаватли бинони бузиш ишлари бошланди.
Интернет ижтимоий тармоқларида Бешариқ туманида “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ва аёллар, болaларга ташланиб қолаётганлиги ҳақида тарқалган хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Европа мамлакатлари Россия энергия манбаларидан воз кечишга уринишган бўлса-да, 2022 йилдан кейин, айниқса табиий газ бўйича, бу йўналишда барқарор натижа қўлга киритилмади.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.