Россияда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг назорат остидаги шахслар реестрига киритилган муҳожирларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтишни тақиқламоқчи. "Известия" хабарига кўра, 14 апрель куни бундай қонун лойиҳасини Давлат Думасига Леонид Слуцкий бошчилигидаги ЛДПР фракцияси депутатлари киритиш режалаштирилган.
Ҳужжатга кўра, гап Россияда бўлиш учун қонуний асосга эга бўлмаган мигрантлар ҳақида бормоқда, шунинг учун улар "Касбий даромад солиғи" махсус солиқ режимини қўллаш ҳуқуқига эга бўлмаслиги керак. Ташаббус муаллифларининг фикрича, бу чора муҳожирлар ва уларнинг Россия ҳудудидаги фаолияти устидан назоратни кучайтиради, шунингдек, Россия фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилади.
ЛДПР раҳбари 2024 йил июнь ойида Давлат Думаси назорат остидаги шахслар реестрига киритилган чет элликларни якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш ҳуқуқидан маҳрум қилувчи қонун лойиҳасини қабул қилганини таъкидлади; бу қоида 2025 йилнинг февралида кучга кирди. Слуцкий депутатлар бундан ҳам узоқроққа боришни ва ўз-ўзини иш билан таъминловчи сифатида рўйхатдан ўтган муҳожирларга тақиқни узайтиришни исташларини таъкидлади.
Аввалроқ, 10 февраль куни Слуцкий тижорат ташкилотларидан сертификат олган мигрантлар учун рус тили, Россия тарихи ва мамлакат қонунчилигидан такрорий имтиҳон ўтказишни таклиф қилган эди.
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
27 апрель куни Бухоро давлат техника университетида янги қурилган ётоқхонанинг 1-қаватида яшаб турган биринчи курс талабаси ўзини осиб, жонига қасд қилди.
Жорий йил январь ойида Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш ишлари якуний босқичга етган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, жараён билан танишган эди.
Украина Миллий хавфсизлик хизмати қошидаги Дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленконинг айтишича, Владимир Путин ташаббуси билан 8-11 май кунлари сулҳ тузилиши манипуляция ҳисобланади.
"Оқим" номи берилган операция март ойида амалга оширилди. Россиялик ҳарбийлар ишлатилмаётган газ қувури орқали 15 километрга яқин масофани босиб ўтиб, Украина Қуролли Кучларини чиқариб ташлаш учун Сужа шаҳрига кириб борди.
Нарендра Моди бу ҳақда анъанавий якшанба кунги радио мурожаатида баён қилди. У Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир ҳудудидаги Паҳалгам сайёҳлик шаҳрида содир этилган ҳужумга муносабат билдирди ва бу ҳодиса оқибатида унда 26 киши ҳалок бўлганини айтди.
Бирлашган Араб Амирликлари янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, амалдаги қонун лойиҳаларини қайта кўриш ва ўзгартириш киритиш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи, деб хабар бермоқда.
Туркиянинг шарқида 27 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 21:09 да 4,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) хабар берди.
Агентликнинг ёзишича, сунъий йўлдош Россия Федерацияси томонидан Украинага кенг кўламли бостириб киришидан бир неча ҳафта олдин учирилган ва ўтган йил давомида назоратсиз айланиб юрган бўлиши мумкин.
Қирғизистон парламенти депутати Дастан Бекешев Россия Давлат думаси депутати Михаил Матвеевни расмий Бишкекка нисбатан айтган гаплари учун персона нон грата деб эълон қилишни таклиф этди.