Россияда 9 май куни бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида тожикистонлик ҳарбийлар ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Тожикистон Мудофаа вазирлиги AsiaPlus агентлигига хабар берди.
Россия пойтахтига Қизил майдонда саф тортиб юриш учун қанча аскар келиши ҳозирча номаълум. Ғалабанинг юбилей тантаналарига 19 мамлакат, жумладан, собиқ Иттифоқнинг 7 давлатидан ҳарбий хизматчилар таклиф этилгани айтилмоқда. Айни пайтда 10 та давлат ҳарбийлари ўз иштирокини тасдиқлаган.
Марказий Осиё давлатларидан, Тожикистондан ташқари, Қирғизистон ҳам ўз ҳарбийларининг Ғалаба парадида иштирок этишини тасдиқлади. Бу мамлакатдан 80 нафар аскар Москвадаги парадга боради.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Украинадаги урушда қатнашганлар ҳам парадда қатнашади. Москвага 9 май байрами муносабати билан кўплаб жаҳон етакчилари, жумладан, Хитой раиси Си Цзиньпин, Венесуэла президенти Николас Мадуро, Бразилия раҳбари Лула да Сильва, Сербия президенти Александр Вучич, шунингдек, Ҳиндистон ва Словакия бош вазирлари Нарендра Моди ҳамда Роберт Фицо ташриф буюриши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Беларусь раҳбари Александр Лукашенко, Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев, Қозоғистон етакчиси Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Бразилиянинг "O Globo" нашрига берган интервьюсида Москванинг урушни тинч йўл билан ҳал қилиш учун асосий талабларини баён этди.
2025 йил 28 апрель ҳолатига кўра, Brent маркали нефть нархи бир баррелга 66,08 долларгача тушди. Бу пасайиш жаҳон ёқилғи бозорида таклиф ортиқчалигидан хавотир ва глобал иқтисодий ўсиш борасидаги ноаниқлик билан боғлиқ.
Ижтимоий тармоқда тарқалган хизмат хатига кўра, ходимлардан қатъий равишда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, аниқроқ айтганда кунига камида бир маротаба душ қабул қилиш сўралган.
Финляндиядан 160 км узоқликда, Петрозаводск шаҳрида руслар бир неча йил ичида ўн минглаб ҳарбий хизматчиларни бошқариши керак бўлган янги армия қўмондонлигини яратиш учун базаларни кенгайтирмоқда.
"Оқим" номи берилган операция март ойида амалга оширилди. Россиялик ҳарбийлар ишлатилмаётган газ қувури орқали 15 километрга яқин масофани босиб ўтиб, Украина Қуролли Кучларини чиқариб ташлаш учун Сужа шаҳрига кириб борди.
27 апрель куни Бухоро давлат техника университетида янги қурилган ётоқхонанинг 1-қаватида яшаб турган биринчи курс талабаси ўзини осиб, жонига қасд қилди.
Нарендра Моди бу ҳақда анъанавий якшанба кунги радио мурожаатида баён қилди. У Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир ҳудудидаги Паҳалгам сайёҳлик шаҳрида содир этилган ҳужумга муносабат билдирди ва бу ҳодиса оқибатида унда 26 киши ҳалок бўлганини айтди.