АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтон зарурат туғилганда Эронга нисбатан қаттиқ чоралар кўришга, жумладан, унинг ядро объектларига зарба беришга тайёр эканлигини маълум қилди.
У бу ҳақда Оқ уйда Салвадор президенти Найиб Букеле билан учрашувда журналистларга хабар берди.
"Ҳаммаси жуда оддий. Уларда (Эронда - таҳр.) ядро қуроли бўлмаслиги керак ва улар тезда ҳаракат қилишлари шарт [АҚШ билан музокаралар олиб боришда], чунки улар аллақачон уни қўлга киритишга яқин - лекин уларда бу қурол бўлмайди. Агар биз жуда қаттиқ чора кўришимиз керак бўлса, буни албатта амалга оширамиз," - дея таъкидлади Трамп.
Бу чоралар Эроннинг ядро объектларига зарба беришни назарда тутадими, деган аниқлаштирувчи саволга у: "Албатта," дея жавоб берди.
12 апрель куни Уммон пойтахти Мускат воситачилигида Теҳрон ва Вашингтон ўртасида музокаралар ўтказилди. Эрон томонидан Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Аббос Арагчи, АҚШ томонидан эса президентнинг махсус вакили Стивен Уиткофф иштирок этди. Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, учрашув қулай ва тинч муҳитда конструктив тарзда ўтди. Ҳатто Уиткофф ва Арагчи Уммон ташқи ишлар вазири ҳузурида бир неча дақиқа шахсан суҳбатлашишга ҳам улгурди. Музокараларнинг иккинчи босқичи 19 апрелга белгиланган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.