"Хитойлик асирлар бу ҳақда Киевда ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаб беришди", дея хабар бермоқда нашр.
Асирлардан бири, Ван Гуанцзюн пандемия вақтида Хитойда ишсиз қолганини ва янги иш излай бошлаганини айтди. Аввалига у россиялик ишга ёлловчи билан ярадор ҳарбийлар учун реабилитолог бўлиб ишлашга келишган. Бироқ унинг сўзларига кўра, кейинчалик “армияга тушиб қолган ва бошқа танлов имкони бўлмаган”.
Ван 2025 йил 5 февралда Россияга келган, беш кунлик ҳарбий тайёргарликдан ўтган ва фронтга жўнатилишини кутган. 4 апрел куни уни жанговар ҳаракатлар ҳудудига юборишган.
Иккинчи асир — Чжан Ренбо Хитойда ёнғин ўчириш хизматида ишлаганини айтди. У Россияга саёҳат қилиш учун келган ва “бир оз пул ишлашни” истаган. Чжаннинг сўзларига кўра, Россияда дастлаб унга қурилишда ишлашни таклиф қилишган. У 2024 йил декабрда Москвага келган. Сўнгра Чжанни аннекция қилинган Донецк шаҳрига юборишган. Апрел ойида эса у Украина ҳарбийлари томонидан асирга олинган.
“Украинская правда” нашрининг ёзишича, матбуот анжумани давомида хитойликлар бир неча бор асирлар алмашинувида иштирок этишга тайёр эканликларини ва Хитойга қайтишни исташларини таъкидлашган.
Эслатиб ўтамиз, Украина Қуролли кучлари томонидан Хитойнинг икки нафар фуқароси асирга олингани ҳақида 2025 йил апрел ойи бошида маълум бўлган эди. Улардан бири Украина ҳарбийларига ватанидаги воситачига Россия армияси сафига қўшилиш учун 300 минг рубл (3,6 минг доллар) тўлаганини айтганди.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Эроннинг янги олий раҳбари Можтаба Хоманаий сайланганидан бери биринчи марта халққа мурожаат қилди. Оятулланинг баёноти миллий телевидениеда намойиш этилди ва маҳаллий онлайн оммавий ахборот воситалари ҳам матнни тарқатди.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.